Abstract:
Бугунги кунда Ўзбекистонда 7104 та мактабгача
таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда, улар-
да 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалардан 2,5 млн нафар
болани қамраб олади. Мактабгача ёшдаги давр инсон-
нинг жисмоний ва руҳий саломатлиги асосларини ша-
кллантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади. Болаларда
жисмоний сифатларининг ривожланиш даражаси
боланинг жисмоний тайёргарлигини тавсифлайди, бу
эса уларнинг жисмоний фаоллик натижаси ҳисобла-
нади. Гигиенистларнинг фикрига кўра ҳозирги кунга
келиб замонавий боғча болалари орасида организмнинг
функционал имкониятлари, жисмоний тайёргарлик
даражаси пасайиб бомоқда. Бу эса ҳар 20-25% болада
ортиқча тана вазни ёки семиришга олиб келувчи омил-
лардан бири бўлиб келмоқда. Қайд этилган омиллар
ўсиб келаётган ёш авлод соғлигига сезиларли таъсир
кўрсатиши мумкин, илмий ишларни таҳлил қилиш биз-
га хавф омилларини аниқлаш ва зарур тавсияларни
ишлаб чиқиш имконини беради