Abstract:
Қандли диабет 2-тури – бу бутун дунёдаги одамларга таъсир қиладиган ташхис.
Фзбекистон аҳолиси орасида қандли диабетнинг 2-тури кенг тарқалганлиги
муносабати билан диабетнинг турли асоратлари ривожланиши бўйича статистик
маълумотлар ўрганилди. Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятлардаги шифохоналарга борган беморлар ҳақида маълумотлар олинди. Тадқиқот учун махсус асоратлари ёки оғир соматик касалликлари бўлмаган беморлар танланган. Натижаларни аниқлаштириш учун демографик кўрсаткичларга қараб қандли диабет 2-тури билан оғриган беморларда юрак-қон томир касалликлари ва семиришнинг ривожланиши ўрганилди. Ушбу тадқиқот натижалари асосида қандли диабет асоратлари ва уларнинг ҳудудларда тарқалишининг олдини олиш чоратадбирларини такомиллаштириш мақсадида демографик кўрсаткичлар бўйича қандли
диабет 2-тури асоратларининг ривожланишининг демографик кўрсатқичлари ўрганилди.