Abstract:
Мақсад: болаларда нефротик синдромда ошқо-
зон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни таш-
хислаш. Материал ва усуллар: Тошкент тиббиёт
академиясининг кўп тармоқли шифохонаси бола-
лар кардионефрология бўлимида нефротик синдром
ташхиси билан, даволанган 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган
126 нафар болалар текширилди. Тадқиқот жарёнида
умумклиник, инструментал (эзофагогастродуоде-
носкопия), биокимёвий, иммунофермент ва тиббий
статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Натижалар: нефротик синдром билан касаллан-
ган болаларда қизилўнгачдаги ўзгаришлар (65%),
ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қава-
тида (81,7%), сурункали гастродуоденит (57,14%),
сурункали гастрит (12,7%), меъданинг эрозив-яра-
ли ўзгаришлари (7,94%), ўн икки бармоқли ичак яра
касаллиги (3,97%) ҳолатларда аниқланган. Хулоса:
нефротик синдром билан хасталанган болаларда
бу ўзгаришлар бўйрак фаолиятини бузилиши ҳамда
глюкокортикостероидларни қабул қилиш муддати
ва давомийлиги билан боғлиқлига хос бўлган.