Abstract:
Овқатланиш нафақат ҳаёт сифатини, балки боланинг ривожланиш шартларини ҳам белгилайдиган асосий
миллардан биридир. Маълумки, ҳар қандай, айниқса, оқсил ва витамин етишмовчилиги, ўсиш жараёнларини секинлаштириши, ривожланаётган организмнинг психофизиологик ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Болалик ва айниқса бошланғич синф ўқувчилари мактаб даврида тўғри овқатланиш касалликларнинг олдини олиш, самарадорлик ва мослашув самарадорликни ошириш, жисмоний ва ақлий ривожланиш, ёш авлоднинг атроф-муҳитга мослашиши учун шароит яратади ва унинг кейинги ҳаёти давомида инсон саломатлигини шакллантириш ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатади [2]. Бошланғич синф ўқувчилари озиқ-овқат билан таъминлашга алоҳида талаблар қўйилади. Бошланғич синф болаларнинг бир қатор анатомик ва физиологик хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу ёшда витамин ва минералларга бўлган эҳтиёжлари ошади.