Abstract:
Муаммонинг долзарблиги. Юқумли касалликларнинг эпидемияларини вакциналар
орқали бошқариш ҳозирги кунда эпидемияга қарши курашишнинг энг ишончли профилактик
усули бўлиб ҳисобланади.
Коронавирусга қарши вакцина пандемияга чек қўйишда, инсонлар ҳаётини сақлаб
қолишда ва иқтисодий барқарорликка эришишда энг муҳим воситалардан бири бўлиб қолди.
2021 йилнинг бошида дунё бўйича 3 технологик платформада ишлаб чиқилган 7 дан ортиқ
вакциналар қўллана бошланди. Ундан ташқари 200дан ортиқ вакциналарнинг ишлаб чиқариш
жараёни давом этмоқда, улардан камида 60таси клиник тадқиқотлар босқичига етиб борган.
Ҳозирги босқичда аҳоли учун хавфсиз ва юқори самарали вакциналарни танлаш ва кенг
кўламда қўллаш энг долзарб масалалардан ҳисобланади.