Abstract:
Мақолада олий таълим муассасаларида профессор-
ўқитувчиларнинг автоматлаштирилган шахсий иш режаларини (таълим, илмий-
тадқиқот, услубий ва ташкилий фаолият) шакллантириш ҳамда мониторинг
қилишни рақамлаштириш масалалари ёритилади. Тадқиқотда шахсий иш
режаларини тасдиқлаш–ижро–назорат қилиш циклини ягона ахборот тизимида
юритиш, KPI ва дашбордлар орқали раҳбарият учун тезкор бошқарув
қарорларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маълумотлар сифатини ошириш
механизмлари асосланади. Методологик жиҳатдан дизайн-сайенс ёндошуви,
бизнес-интеллект ва дашбордлар бўйича муваффақият омиллари, шунингдек
меҳнат юкламасини адолатли тақсимлаш тамойиллари ҳисобга олинди.
Натижада иш режасига оид ҳужжатлар айланмаси қисқариши, кечикишлар
камайиши ва шаффофликнинг ошишига хизмат қилувчи тавсиялар
шакллантирилди [1–3].